Мбаппе ўзининг ягона хатосини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Овьедо”га қарши ўйиндан (2:0) кейин журналистлар саволларига жавоб берди.

Франциялик футболчи жароҳатдан кейин майдонга қайтиб, 69-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Кўп ўтмай, форвард Жуд Беллингемга голли узатма берди ва инглиз ярим ҳимоячиси жамоа ғалабасини мустаҳкамлади.

Ўйиндан кейин журналистлар Мбаппедан тикланиш жараёнида Италияга сафар қилгани хатоми ёки йўқлиги ҳақида сўрашди.

Эслатиб ўтамиз, дам олаётган футболчининг интернетга тарқалган суратлари жамоадаги муаммолар фонида кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлганди.

- Менда клуб рухсати бор эди ва ўша кунлари Испанияни тарк этган ягона инсон мен эмасдим. Менинг ягона хатом бу мавсум жамоа билан бирорта ҳам соврин юта олмаганимдир. Қолган барчаси сизларнинг фикрларингиз ва тахминларингиз холос, - деди Мбаппе.

17 май куни Реал Мадрид Ла Лиганинг сўнгидан олдинги турида “Севилья”га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!