Мбаппе ПСЖ билан шахсий келишувга эришди
Ads

"Монако" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ниҳоят ПСЖга ўтишга розилик берди.

Paris United нашри тарқатган хабарларга қараганди парижликлар 18 ёшли футболчи билан ўзаро шартнома бандлари бўйича келишувга эришган. Бироқ, ПСЖ ҳозирча футболчининг трансфери борасида монаколиклар билан келишувга эриша олганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппе фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.