Мбаппе ПСЖ ишонган футболчилар устидан куляпти
ПСЖ раҳбарияти шартномани узайтирмаган Килиан Мбаппени асосий таркибдан четлатиб юборган.
24 ёшли ҳужумчи айни пайтда парижликларга керак бўлмай қолган ўйинчилар билан шуғулланмоқда.
Мбаппе асосий таркибдан алоҳида, эрталабки машғулотларда иштирок этяпти. У билан бирга Луитм Энрике таркибга киритмаган Леонардо Паредес ва Юлиан Дракслер каби машҳур ўйинчилар шуғулланмоқда. Уларнинг бари трансферга қўйилган ва ўзларига янги жамоа излаяпти.
Sky Sports нашрининг ёзишича, машғулотлар чоғида Килиан Мбаппе ўзи билан шуғулланаётган трансфердаги футболчилар ПСЖнинг асосий таркибини мағлуб эта олишини айтиб, Луис Энрике шуғуллантираётган ўйинчилар устидан кулган.
Бу ҳолатнинг ўзи Килиан Мбаппе ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар тузатиб бўлмас даражада бузилганини кўрсатмоқда.
Фикрлар