Мбаппе ПСЖдан биринчи бўлиб кимни ҳайдаши аниқ
ПСЖ янги спорт директорга эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда "ESPN" нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Леонардо ўз лавозимини тарк этиши кутилмоқда. Унинг ўрнида асосий номзод - Луиш Кампуш. Айни вақтда у "Сельта"да стратегик ишлар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишламоқда. Бунга қадар Луиш "Лилль" спорт директори вазифасини бажарган.
Қайд этилишича, португалиялик варианти клуб ҳамда Мбаппе ўртасидаги музокаралар жараёнида Килиан томонидан таклиф қилинган. Мбаппе ҳамда Кампуш "Монако"да бирга ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Леонардо 2019 йилдан буён Париж клуби спорт директори бўлиб ишлаб келмоқда.
Фикрлар