Мбаппе “синди”...

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидь Дешамнинг ассистенти Ги Стефан Миллатлар лигаси турнири доирасида Дания терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувдан кейин Киолиан Мбаппе ва Рафаэль Варан жароҳат олгани ҳақида баёнот берди.

- Килиан Мбаппенинг тиззасидаги жароҳат безовта қилди. Шикастланиш қай даражада бўлганини билмаймиз, лекин тез орада футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Рафаэль Вараннинг мушак пайларида муаммо бор. У оғриқдан шикоят қиляпти. Жароҳат даражаси қўшимча тиббий кўрикдан кейин аниқ бўлади, - деди Ги Стефан.

Франция терма жамоаси ўз майдонида Данияга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мезбонларнинг ягона голини Карим Бензема урди. Данияликлардан Корнелиус дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!