Мбаппе: Топшириқ бажарилди, Олисени "Реал"га ўтишга кўндирдим
«Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб президенти Флорентино Пересга «Бавария» юлдузи Майкл Олисени мадридликлар сафига қўшилишга кўндирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Bild.
Маълумотларга кўра, бу суҳбат Жаҳон чемпионати пайтида, Мбаппе ва Олисе Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бир пайтда бўлиб ўтган. Мбаппе дўсти трансфери масаласида қатъий туриб олгани айтилмоқда. У мусобақа давомида деярли ҳар куни «Бавария» ҳужумчиси билан мулоқот қилиб, Испания грандига ўтишнинг афзалликларини тушунтирган.
Манбаларга кўра, Мбаппе Олисега «Реал» унга муҳтож эканини таъкидлаган, шу билан бирга Мадриддаги ҳаётни ҳам мақтаган — шаҳар муҳити, ресторанлар ва иқлим ҳақида ижобий фикр билдирган.
Ўтган мавсумда Олисе «Бавария» таркибида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 52 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида 22 та гол урди ва 31 та голли пас берди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар