Мбаппе туфайли 60 киши жанжаллашди
ПСЖ Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида “Барселона”ни қақшатқич мағлубиятга учратганидан кейин ўйинда иккита гол урган Килиан Мбаппе жанжал келтириб чиқарди.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, ўйин қаҳрамонларидан бўлган Килиан Мбаппе ғалабани нишонлашда ҳиссиётган берилиб келди. Манбага кўраЮ 25 ёшли футболчи “Бу футбол, шунинг учун гапни майдонда гапириш керак”, - деган.
Бу гап мағлубият аламидан жумбушга келган “Барелона” футболчиларига оғир ботган ва улар майдондан чиқиш йўлагида меҳмонлар билан зиддятга борган. Бақир-чақир, ҳақоратлар ва турткилашларга уланиб кетган даҳанаки жанжалда 60 киши қатнашган. Арена хавфсизлик хизмати вакиллари зиддият муштлашувга айланиб кетмаслигини олдини олишга улгурган.
Бундан ташқари, Мбаппенинг ҳиссиётга берилиб кетиши ва ғалабани нишонлаш тарзи “Барселона”ни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган каталониялик мухлисларнинг ғашига теккани ва улар ҳам норозилигини билдиргани айтилмоқда.
Стадиондан чиқишда Килиан Мбаппе журналистларга ПСЖни Чемпионлар лигаси ғолибига айлантириш орзусини амалга оширмоқчи эканини, парижликлар мусобақада ғолиб чиқиши унинг клубдан кетиш ҳақидаги қарорини ўзгартирмаслигини таъкидлаган.
Маълумки, Франция чемпионатининг энг зўр тўпурари мавсум якунлангач, “Барселона”нинг ашаддий рақиби “Реал” сафига ўтиши кутилмоқда.
Фикрлар