
Мбаппе учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди
"Манчестер Юнайтед" клуби ўз сафига ПСЖ форварди Килиан Мбаппени қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” бу борада франциялик футболчининг вакиллари билан боғланишган ва унга ўз таклифларини билдиришган.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун шунингдек "Реал", "Ювентус" ва "Ливерпуль" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.
Бундан аввалроқ эса ПСЖ Мбаппени қўйиб юбормоқчи эмаслиги ва у билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 21 ёшли Килиан жорий мавсум ПСЖ сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Комментарии