Мбаппе заиф томони қайси эканлигини айтди
"Реал Мадрид" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз ўйинидаги камчилик ҳақида фикр билдирди.
Футболчининг айтишича, у ҳар доим ҳам ҳимоявий ҳаракатларда фаол иштирок этмайди.
“Мен ҳимояда камроқ ҳаракат қиламан ва бу муаммо бўлиши мумкин. Бу рост — мен бу ишни камроқ бажараман. Лекин қачон ҳимояга ёрдам берсам, жамоага ижобий таъсир кўрсатишини ҳис қиламан. "Реал"да буни қилсам, бутун жамоа ҳам қўшилади. Баъзида танқидлар мени бироз безовта қилади”, — деди Мбаппе.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" 4 апрель куни "Мальорка"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар