Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мбаппе Зидандан ўзиб кетди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Энди Зидан ҳам Килианга ҳавас қилади

Испания чемпионатининг олтинчи турида “Реал” футболчилари сафарда “Леванте” меҳмони бўлиб, рақиб устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушба баҳсда мадридликлар тўпурари Килиан Мбаппе дублга эришди. Бу 26 ёшли ҳужумчи учун Ла Лигадаги 38-гол бўлди.

Мбаппе “Қироллик клуби” учун миллий чемпионатда гол урган ўйинчилар рейтингида Зинедин Зидан, Иско ва Марко Асенсиодан ўзиб кетди.

Франциялик ҳужумчига бу натижани қайд этиш учун Ла Лигада 40 учрашув кифоя қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган йили ёзда ПСЖ билан шартномаси тугаганидан кейин “Реал”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган ва клуб билан 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ