Мбаппедан ҳам катта маош олаётган юлдуз Испаниядан кетадиган бўлди

“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг Испания чемпионатида энг катта маош олаётган футболчи ҳисобланади. Каталонияликлар нидерландиялик ярим ҳимоячига ҳар мавсум учун 37,5 миллион евро маош тўлаяпти.

Солиштириш учун  “Реал” Килиан Мбаппе билан ҳар мавсум учун 30 миллион евро атрофидаги маблағ тўлашни келишиб олган.

Френки де Йонг каталонияликларнинг янги шартнома бўйича таклифини рад этди. У фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттирмоқчи. Манчестерликлар устози собиқ шогирдини яна бирга ишлашга чақиряпти.

“Барселона” бу футболчи учун камида 100 миллион евро талаб қилади. Манчестерликлар бунча харажат қилмайди. Шу боис, Френки де Йонг каталонияликлар билан ҳамкорлиги тугашига бир мавсум қолганида, яъни келаси ёз Манчестерга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Табиийки, шартномаси якунланаётган ўйинчининг трансфер суммаси у қадар катта бўлмайди ва манчестерликлар катта қийинчиликсиз нидерландиялик плеймейкерни ўз сафига қўшиб олиш имконига эга бўлади.

2019 йилдан бери “Барселона”да ўйнаётган Френки ҳозиргача жами 213 та учрашувда қатнашиб, 17 та гол ва 21 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
27/07/2024 22:08
Хайр Париж Салом узбекистан.