Мбаппени АҚШда олиб қолишмоқчи
Франция миллий терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе МЛСга ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
- Кележакда мураббий бўлиш ҳақида ўйламайман. Мен шунчаки футболни яхши кўраман, унинг энг майда жиҳатларини ўрганиш ва янги нарсаларни ўзлаштириш менга ёқади.
Америка Қўшма Штатларида маданият бизникидан фарқ қилади. Менга доим орзулар ва интилишлар чегара билмайдиган маданият ёққан.
Фаолиятим якунлангунча бу ерга келаманми? Балки. Билмайман. Дэвид Бекхэм бу ҳақда мен билан гаплашиб туради, - деди Мбаппе.
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм МЛСда иштирок этувчи «Интер Майами» клубининг муассисларидан бири ҳисобланади.
Ўтган мавсумда Мбаппе «Реал» сафида барча мусобақаларда 44 та учрашувда иштирок этиб, 42 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар