Мбаппенинг агенти унинг келажак тақдири борасида бир қарорга келиб бўлди

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппенинг онаси ва шу билан бирга агенти "Реал" раҳбариятига ўғли парижликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмаслигини айтди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли футболчининг вакиллари аллақачон “қироллик клуби” билан унинг трансфери масаласида музокараларни бошлаб юборишган. Унинг агенти “Реал”га ўтиш масаласи осонроқ кечиши учун Франция чемпиони билан муросага келиш борасида ишлар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Мбаппе учун 400 млн евро тўлашга тайёр. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилнинг ёзига қадар имзоланган.