Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мбаппенинг алкоголга “ўтириб” қолди!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Манба сирларни очяпти

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”га ўтганидан бери турли кўнгилсизликларга дуч келмоқда.

Таниқли журналист Ромен Молина ўз ижтимоий саҳифалари орқали 25 ёшли футболчи жиддий муаммога дучор бўлганини маълум қилди. Манбанинг айтишича, Килиан Мбаппенинг руҳий ҳолатида муаммолар бор ва у алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишга ружу қўйган.

Килиан Мбаппе яқинда бор эътиборини клубига қаратишини ва Франция миллий терма жамоаси сафида муҳим учрашувлардагина майдонга тушишини маълум қилган эди.

Илгари Франция чемпионатида “Монако” ва “Пари Сен-Жермен” жамоаларида тўп тепган ҳужумчи ёзда “Реал”га кўчиб ўтди. Мадридликлар сафида барча турнирларда 11 та учрашув қатнашиб, ўз ҳисобига еттита гол ва битта ассист расмийлаштирди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ