Меҳди Тареми: “Биз Ўзбекистонни ютишимиз керак эди”
Эрон миллий терма жамоаси сардори Меҳди Тареми Ўзбекистонга қарши ўйиндаги мағлубият юзасидан фикр билдирди.
“Биз Ўзбекистонни мағлуб этишимиз керак эди. Пенальтилар — 50 га 50. Футболчи ўзига ишониши керак, интернетда одамлар нима дейишига эмас."
У шунингдек, мамлакатдаги футбол тизими ва расмийларни кескин танқид остига олди.
“Нима бор бизда? Очиқ гапирайлик. Сўнгги уч йил ичида футболни юқоридан бошлаб бутунлай бузиб ташлашди. Исфаҳон дербиси аттиги 1000 томошабин билан ўтказилиши нормал холми? Неча йилдирки, "Озоди" стадионини таъмир бахонаси билан дербини бошқа жойга кўчиряпмиз — фақат 50 минг одам тўпланмасин деб. "Трактор" майдони доим яроқсиз. Мамлакатда таранглик бўлса, бунни футболга аралаштирманг. Лигада битта ҳам сифатли майдон қолмаган. Эрон футболини бузмайлик. Акс ҳолда, спорт 100 йилга орқага кетади. Ҳеч нarsa бермасангиз, ҳеч нарса кутманг. Асос емирилса, ҳамма нарса емирилади”, — деди Тареми.



Комментарии