Мексика ва Жанубий Африка учрашувида “ЖЧ-2022”даги қизил карточкаларнинг 75 фоизи кўрсатилди
Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари ўртасидаги учрашувда “ЖЧ-2022”да кўрсатилган барча қизил карточкаларнинг 75 фоизи қайд этилди. Бу статистика 2026 йилги Жаҳон чемпионати очилиш ўйинида юзага келди. Учрашув Мехикодаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Вилтон Сампайо фаолият олиб борди. Ўйинда Мексика терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЖАР яримҳимоячиси Яя Ситхоле 49-дақиқада сўнгги умид фоли учун майдондан четлатилди. Африка терма жамоаси ҳужумчиси Темба Зване 84-дақиқада ВАР орқали қизил карточка олди. У раqибига юзига зарба бергани учун жамоасини икки киши кам бўлиб қолишига сабаб бўлди. 90+2-дақиқада Мексика ҳимоячиси Сезар Монтес ҳам майдондан четлатилди.
2022 йилги Жаҳон чемпионатида бутун турнир давомида тўртта қизил карточка кўрсатилган.
Маълумот учун, жорий турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Фикрлар