Мелиқўзиев даҳшатли жангда афсуски имкониятни бой бериб қўйди. Терма жамоамизда иккинчи мағлубият
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Тошкент вақти билан 18:15дан сўнг -48 кг тоифасида Шодиёр Мелиқўзиев қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши рингга кўтарилади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.
Биринчи раундни бой бердик - 3:2.
Қозоғистонлик боксчи иккинчи бўлимда ҳам устунликка эришди - 5:0.
Учинчи раундда ҳам Санжар Ташкенбайнинг қўли баланд келди - 4:1. Якуний ҳисоб ҳам 4:1 қозоғистонлик боксчи кейинги босқичда.
Шуни қайд этиб ўтиш керакки, жанг ҳарорати жуда юқори бўлди. Аренага йиғилган мухлислар бир сония ҳам тин олмади.
Фикрлар