
"Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамайман"
ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Шерзод Игамбердиев ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, ҳамкасбларга миннатдорчилик билдирди.
"ФИФА дастурлари (уларнинг энг асосийси — Ўзбекистон терма жамоалари маркази "Дўстлик"), ОФК ва УЕФА дастурлари, эркаклар, аёллар, ўсмирлар ва ёшлар термалари учун беқиёс кўплаб ўртоқлик ўйинлари, визалар, буйруқлар, ВИП-меҳмонлар ташрифлари, инспекциялар, меморандумлар. Осиёнинг энг яхши ассоциацияси 2024. Осиё чемпионлари U17 2025, Осиё чемпионлари U20 2023. Олимпиадага чиқиш (тарихда илк марта), ФИФА Жаҳон чемпионатига чиқиш (тарихда илк марта).
Биз яхши шовқин кўтардик, йигитлар.
Мен сизларга омад тилайман. Сизлар — энг яхшисизлар!!!
Кетиш мен учун, албатта оғриқли ва ачинарли. Лекин бундай воқеалар содир бўлаётган пайтда қолиш мумкин эмас. Биз ҳаммамиз — футбол жамоатчилиги, футболчиларимиз — жуда катта йўл босиб ўтди Биз жамоага нисбатан яхшироқ муносабатга лойиқ эдик.
Жимгина рози бўлиб, оқим билан бирга кетиш мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Мукофотлар, АҚШга сафар ва чиройли суратлар учун. Бироқ мен бу жамоани жуда яхши кўраман ва мамлакатимизни жуда қадрлайман. Шунинг учун - йўқ. Мен бу циркнинг бир қисми бўлмайман!", - дея ёзиб қолдирди шуҳрат медали соҳиби.
Комментарии