Менга Роналдунинг рақами керакмас!

“Реал”га кўчиб ўтишга розилик берган Жуд Беллингемга клуб раҳбарияти 7-рақам берилишини маълум қилган.

Мадрид клубида бу рақам алоҳида аҳамиятга эга. Бу рақам остида узоқ йиллар давомида жамоа етакчилари – Рауль Гонсалес ва Криштиану Роналду тўп тепган.

Diario AS нашрининг маълум қилишича, 19 ёшли англиялик футболчи клуб афсоналари рақамини олишни истамаган. Беллингем “Реал”да ҳам ўзи ёқтирган 22-рақамда ўйнашни маъқул кўришини билдирди.

Маълумотларга қараганда, Жуд Беллингемнинг трансфери мадридликларга турли бонусларсиз 103 миллион еврога тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!