Мени "Барса"га чақирманглар! Холанд "Камп Ноу"га боролмайди
«Манчестер Сити» клуби ва Норвегия миллий терма жамоаси тўпурар ҳужумчиси Эрлинг Холанд яқин йилларда «Барселона» сафида кўриниш бермайди.
ElNacional.cat нашри тарқатган маълумотга кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик келаси ёзда норвегиялик форвардни олиш режасидан воз кечган. Сабаб сифатида клубнинг молиявий имкониятлари чекланиши кўрсатилмоқда.
Маълум қилинишича, «Барселона» кейинги икки йил давомида Ла Лига томонидан харажатлар бўйича қўшимча чекловларга дуч келади. Бу эса «Камп Ноу» стадиони учун янги том қуриш лойиҳаси билан боғлиқ. Қурилиш ишлари катта маблағ талаб қилаётгани учун клуб маошлар ва трансферлар бўйича янада эҳтиёткор бўлишга мажбур.
Фликнинг фикрича, шундай шароитда Холанд каби юлдуз футболчини сотиб олиш учун зарур маблағни тўплаш деярли имконсиз. Шу боис мураббий раҳбариятга бошқа, арзонроқ вариантларни кўриб чиқишни маъқул деб топган.
Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги мавсумда Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақаларда жами 52 ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.

Фикрлар