Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Мераб Двалишвили: "Пётр Янни енгиш мен учун кўпроқ муҳим, камар иккинчи ўринда!"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

UFC собиқ чемпион мақсадини очиқ айтди

UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили россиялик Пётр Янга қарши шахсий ҳисоб-китоблар унга чемпионлик камаридан ҳам муҳимроқ эканини очиқ айтди.

"Мен жангчиман ва жанг қилишни яхши кўраман. Аллақачон тўрт марта камарни қўлга киритганман, бу мен учун етарли. Лекин навбатдаги рақибим — Пётр Ян. Ҳа, бу чемпионлик тўқнашуви, лекин асосий мақсадим уни енгиш. Мен учун энг муҳими ҳам шу. Камар иккинчи ўринда", — деди грузиялик.

Эслатиб ўтамиз, Пётр Ян ва Мераб Двалишвили трилогияси 24 октябрь куни "UFC 333" турнирида ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ