Месси, футболни йиғиштир!

  • 26 апрель, 10:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Машҳур ҳужумчи Дидье Дрогба “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси юлдузи Лионель Мессига профессионал футболчилик фаолиятини тугатишни маслаҳат берди.

- Мен Мессига фаолиятини тахтатишни маслаҳат бераман. У шундоқ ҳам футбол учун жуда кўп нарсалар қилди.

Айниқса, охирги жаҳон чемпионатидаги ғалабаси Мессини янада афсонавий қаҳрамонга айлантирди. Лео ҳайратланарли даражадаги ўйинчи, - деди Дрогба.

37 ёшли Месси Европани 2023 йилнинг ёзида тарк этиб, АҚШнинг “Интер Майами” жамоасига қўшилди. Ҳозирга қадар саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби бу жамоа сафида барча турнирларда 49 та учрашув ўтказиб, 42 та гол ва 21 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!