Месси амалга оширилмаган пенальти ҳақида фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Австрияга қарши учрашувда амалга оширилмаган пенальти ҳақида фикр билдирди.

"Пенальтидан кейин жуда жаҳлим чиқди. Чунки уни голга айлантира олмадим ва жуда ёмон зарба бердим", — деди Лионель Месси.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Месси пенальти тепиш имкониятига эга бўлган эди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Шунга қарамай, аргентиналик юлдуз 38-дақиқада ва иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг 5-дақиқасида гол уриб, дубль қайд этди.

Натижада Аргентина 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқишни кафолатлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!