Месси Аргентинанинг энг қиммат футболчиси номини қўлдан чиқарди

Кўп йиллар давомида Аргентина терма жамоасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини ҳужумчи Лионель Месси бошқариб келаётган эди.

Аммо янгиланган маълумотларга кўра, ПСЖ ҳужумчиси бу номни қўлдан чиқарди. "Интер" футболчиси Лаутаро Мартинес “альбиселесте”нинг айни пайтдаги энг қимматбаҳо футболчисига ҳисобланади.

“Тransfermarkt” портали маълумотларига кўра, Лаутаронинг ҳозирги нархи 75 миллион еврони ташкил қилади. Охирги ҳафталарда Мессининг қиймати эса 50 миллион еврогача тушиб кетди.

Аргентина терма жамоаси афсонасининг ёши (35 ёш), шунингдек, ПСЖдаги муваффақиятсиз мавсумини ҳисобга олсак, бу ажабланарли эмас. Франция чемпионатининг 26 учрашувида аргентиналик форвард атиги 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!