Месси “Барса” ихтиёридан кетади
Аргентина миллий терма жамоаси мураббийлар штаби 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати саралаш мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, “Барселона” сардори Лионель Месси 8 октябрь куни Эквадор ва 13 октябрда Боливия терма жамоаларига қарши бўладиган учрашувларда қатнашиш учун Аргентинага етиб борши керак.
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Мессининг дисквалицикациясини бекор қилганидан кейин ҳужумчи терма жамоада ўйнаш имконини қўлга киритди. Бунгача Лео Аргентинанинг Мексика, Чили ва Германияга қарши бўлган ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборган эди.
Агар Лионель Месси Аргентина терма жамоасига бориб қўшилса, “Барселона”нинг бир неча муҳим учрашувлари, хусусан “Реал” билан бўладиган “эл-класико”ни ўтказиб юборади.
Месси “эл-класико”да ўйнамайди
Месси тўққиз йил давом этган судни ютди
Можаро давом этяпти. Месси Бартомеу билан гаплашмай қўйган
Фикрлар