Месси фаолиятида илк бор бу ишни бажарди
Ads

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Челси”га қарши (1:1) ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки ўйинида тарихий натижа қайд этди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Иньестанинг заргарона узатмасидан сўнг аргентиналик форвард рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Месси фаолиятида илк бор “Челси” дарвозасини ишғол қилишга эришди. Бунгача ҳужумчи Лондон клубига қарши 8 ўйинни голсиз якунлаган эди.