Месси ҳам, Роналду ҳам ўрнак бўла олмайди!

“Барселона” тарбияланувчиси ва каталониялик сафида эрта порлаган Боян Кркич фаолиятини таҳлил қилиб, айрим хулосалари билан ўртоқлашди.

Бу йил фаолиятини якунлаган испаниялик футболчи ёшларни Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг натижаларини қувмасдан, энг аввало ўзига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

- Месси, Роналду ёки теннисчи Рафаэль Надаль оддий спортчилар эмас. Ёшлар улардан ўрнак олмасин. Уларнинг ҳар бири ўзгача тарихга эга.

Уларнинг йўлини такрорлашга уриниш муваффақият келтирмайди. Чунки бунинг имкони йўқ.

Шахсан мен учун ҳақиқий ўрнак Серхио Каналес. У тиззасидан икки марта оғир жароҳат олганига қарамай, терма жамоа даражасигача кўтарилди. Ёки Хоселуни айтиш мумкин. У 33 ёшида “Реал”га ўтди. Мана шу футболчиларни омадли инсонлар дейиш мумкин, - деди Боян Кркич.

Боян фаолияти давомида Испания, Италия, Нидерландия, Англия, Германия, АҚШ ва Япония чемпионатларида ўйнаган. Клублар миқёсида жами 449 та учрашувда майдонга тушиб, 93 та голш ва 40 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!