Месси Испания Суперкубоги тўпурари, "Реал" футболчиси иккинчи поғонани банд этди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания Суперкубоги "Атлетико"га қарши ярим финал ўйинида рақиб дарвозасини ишғол этди.

Бу аргентиналик форварднинг ушбу турнирдаги 14-голи бўлди. Шу тариқа Месси мамлакат Суперкубогининг энг яхши тўпурари унвонини янада мустаҳкамлаб олди.

Иккинчи ўринни еттита гол билан "Реал" собиқ форварди Рауль банд этган. Каталонияликлар собиқ футболчилари Чики Бегиристайн ва Христо Стоичков олтита гол билан учинчи ўринни бўлишиб олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!