Месси жаҳон чемпионатидаги ғалаба шарафига Аргентина терма жамоаси футболчилари ва мураббийларига айфон совға қилди (фото)

Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Қатардаги жаҳон чемпионатидаги ғалаба қозонгани шарафига футболчилар ва мураббийлар учун 35 та тилла билан безатилган айфон сотиб олди.

Бу ҳақда телефонларни безаш билан шуғулланувчи "Benjamin Lyon" компанияси раҳбари Бенжамин Лён маълум қилди.

"Мессига 35 та олтин айфон 14 етказиб бериш шараф эди. У уларни жамоадошлари ва мураббийлар штабига жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонгани учун совға сифатида буюртма қилган”, — деб ёзди у Месси билан тушган суратини эълон қилиб.

Телефоннинг орқасига футболчилар номи ва Аргентина терма жамоасидаги рақами ёзилаган.

"The Sun" нашрининг ёзишича, Месси ушбу совғаларга тахминан 175 минг фунт (деярли 200 минг евро) сарфлаган.

аврвар_1апоап_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!