Месси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини қўлга киритди.
38 ёшли ҳужумчи 2026 йилги мундиал гуруҳ босқичи 2-турида Австрия дарвозасини ишғол қилди ва ўз ҳисобидаги голлар сонини 17 тага етказди.
Шу тариқа, "Интер Майами" футболчиси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамга айланди.
Аввалги рекорд Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега тегишли эди. У мундиалларда 16 та гол урган.
Месси эса Австрияга қарши голи орқали Клозени ортда қолдириб, Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Фикрлар