Месси "ЖЧ–2026"даги илк учрашувга тайёрми?
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатдан тўлиқ тикланиб, Жаҳон чемпионати доирасидаги биринчи ўйинда майдонга тушишга тайёр.
"ElDesmarque" маълумотига кўра, 38 ёшли футболчи 17 июнь куни Канзас-Сити шаҳрида бўлиб ўтадиган Жазоирга қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди.
Манбанинг хабар беришича, Аргентина сардори сўнгги ўн кундан ортиқ вақт давомида жамоадошлари билан тўлиқ машғулот ўтказмоқда ва яхши жисмоний ҳолатда.
Месси аввалроқ Исландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонда ярим соатдан кўпроқ ҳаракат қилди. Ўша баҳсда у пенальтидан гол урган ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпионлари бўлган аргентиналиклар мундиалдаги юришини Жазоирга қарши баҳс билан бошлайди.

Фикрлар