Месси Кабо-Вердега қарши ўйинда қандай статистика қайд этди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Кабо-Вердега қарши кечган баҳсда жамоасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди.

Жанубий америкаликлар драматик тарзда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, қўшимча вақтлардан кейин 1/8 финалга йўл олди.

39 ёшли Месси 29-дақиқада гол урди, шунингдек, Аргентина киритган яна икки голда ҳам бевосита иштирок этди.

Учрашув давомида Лионель рақиб дарвозаси томон 9 марта зарба йўллади, уларнинг 6 таси аниқ чиқди. Шунингдек, у 3 та ҳал қилувчи узатма берди, тўп билан 83 марта муомала қилди ва рақиб жарима майдонида 8 марта ҳаракат қилди. Узатмаларда эса 43 та уринишдан 37 тасини аниқ бажариб, 86 фоизлик кўрсаткич қайд этди.

Шу тариқа, Месси ушбу Жаҳон чемпионатидаги голлари сонини 4 ўйинда 7 тага етказди ва турнирнинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!