Месси кутилмаганда “Интер Майами”ни тарк этишга қарор қилди

  • 01 Jul 08:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер Майами”нинг янги форматда ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини эрта тарк этгани Лионель Мессига ёқмаган кўринади.

Tecno

Журналист Эстебан Эдуль ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаси орқали саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Аргентина терма жамоаси манфаати учун “Интер Майами”ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Манбага кўра, 38 ёшли юлдуз 2026 йилги жаҳон чемпионатидан олти ой олдин рақобат кучлироқ лигага кўчиб ўтишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган. Лионель Месси футбол оламида ўзи иштирок этган барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан кам сонли футболчилардан ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!