Месси мундиал финалидан сўнг Мбаппе билан нималар ҳақда гаплашганини айтиб берди

Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси финалидан кейин Килиан Мбаппе билан нима ҳақда гаплашганини айтди.

"Биз Мбаппе билан ўйин ҳақида, дам олиш кунлари ва яна шу каби мавзулар борасида суҳбатлашдик. Бошқа ҳеч нарса бўлгани йўқ. 

Мағлуб бўлган одам билан финал тўғрисида гаплашиш қийинми? Мен бунга эътибор қаратишни ҳам истамайман. Ўзим ҳам финалда мағлуб бўлганман ва ўшанда бу тўғрисида ким биландир суҳбат қуришни истамасдим.

Килиан билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Аксинча, биз у билан дўстона муносабатдамиз", - деди Лео журналистларга. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!