Месси ПСЖнинг табригини эътиборсиз қолдирдими?
24 июнь куни Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси 39 ёшни қарши олди.
Саккиз карра Олтин тўп соҳиби муносабати билан унинг ҳозирги клуби "Интер Майами", шунингдек собиқ жамоалари — "Барселона" ва ПСЖ ижтимоий тармоқларда табрик йўллади.
Месси "Интер Майами" ва "Барселона"нинг табрикларига жавоб қайтариб, уларга миннатдорлик билдирди. Бироқ аргентиналик юлдуз ҳозирча ПСЖнинг табригини эътиборсиз қолдирган.
Маълумот учун, Месси фаолиятининг асосий қисмини "Барселона"да ўтказган. У 2021 йилда каталонияликлар сафини тарк этиб, ПСЖга йўл олган эди.
Аргентиналик футболчи Париж клубида икки мавсум ҳаракат қилгач, 2023 йилда АҚШнинг "Интер Майами" жамоасига кўчиб ўтди.

Фикрлар