Месси Роналду билан ўртасидаги фарқни айтиб ўтди

"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.

"Ким кучлироқ эканини айта олмайман. Бизнинг вазифаларамиз турли: У голеадор, мен эса ўйин ташкил қиламан.

"Олтин тўп"ни ютиш учун ажойиб мавсум ўтказиш ва Чемпионлар лигасида зафар қучиш керак. Еврокубоклардаги ғалаба сенга яққол устунлик беради.

Роналду бешинчи "Олтин тўп"ини ютганида, у бунга ҳақли эди. Ўшанда у барча унвонларни ютган эди. Аммо бу менга ёқмаган. Чунки мен ягона эмас эдим, энди мени сафимда яна бир футболчи турар эди", - дея ҳотирлайди Месси.