Месси «Сан-Диего»га қарши ўйинда карьерасидаги 930-голини урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер Майами» ўз майдонида МЛСнинг навбатдаги турида «Сан-Диего»ни қабул қилиб, дурангга рози бўлди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Ҳисоб 12-дақиқада очилди — меҳмонлар сафида Андерс Дрейер аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 23-дақиқада эса Лионель Месси жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

39 ёшли аргентиналик юлдуз учун бу гол профессионал фаолиятидаги 930-гол бўлди. Месси шу тариқа учинчи ўйиндан бери кетма-кет гол уришни давом эттирди.

Иккинчи бўлимда «Сан-Диего» яна бир бор тўпни мезбонлар дарвозасига йўллади, аммо Маркус Ингвартсен урган гол видеотакрордан сўнг офсайд сабаб бекор қилинди. 75-дақиқада Луис Суарес гол уриб, «Интер Майами»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо жамоа устунликни сақлаб қололмади.

82-дақиқада Дрейер иккинчи бор майдон эгаларининг дарвозасини ишғол этиб, дубликка эришди ва учрашувга якуний нуқта қўйди.

«Интер Майами» 26 ўйиндан сўнг очколарини 46 тага етказди ва Шарқий конференцияда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 28 сентябрь куни сафарда «Коламбус»га қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!