Месси Саудия клубига қачон ўтиши маълум бўлди
ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Лионель Месси барибир Саудия Арабистонига бориши кутилмоқда.
Onda Cero нашрининг маълум қилишича, аргентиналик жаҳон чемпиони кейинги мавсумни “Барселона”да ўтказиб, бир йилдан кейин Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.
Мессининг отаси Хорхе айни пайтда саудияликлар билан музокара ўтказмолқда ва суҳбат чоғида мана шу вариант ҳам муҳокама қилинади.
“Ал-Ҳилол” жамоаси Леони ўз таркибига қўшиб олишга тайёр. Саудияликлар етти карра “Олтин тўп” соҳибига ҳар мавсум учун 400 миллион евродан пул тўламоқчи.
Фикрлар