
Месси тайёр!
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатидан фориғ бўлди ва “Ланс”га қарши ўйнай олади.
AS нашри тарқатган хабарга қараганда, аргентиналик ҳужумчи бугун одатдагидек машғулот ўтказди. Шу сабабли унинг бўлажак ўйинидаги иштирокида ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Олдинроқ, Месси Ахиллес пайчаси жароҳати туфайли “Анже”га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Ланс” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Comments