
Месси ва Неймарнинг борар клуби битта!
Жанубий Американинг Европадаги энг машҳур юлдузлари – Лионель Месси ва Неймар ПСЖни тарк этсада, яна бир клуб таркибида бирга тўп тепишни мўлжаллаб турибди.
Яқинда ПСЖ раҳбарияти жамоани ёшартириш сиёсатини танлаб, ёши ўтиб қолаётган ўйинчилар қаторида Месси ва Неймардан ҳам воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Le10Sport нашрининг маълум қилишича, Месси ва Неймар АҚШга йўл олиши кутилмоқда. Ҳар икки юлдузга Дэвид Бекхэмга тегишли “Интер Майами” жой беришга тайёр. ПСЖ ҳужумчилари илгари вақти келиб АҚШ чемпионатида тўп тепишни умид қилишини билдирган эди. Ўша кунлар яқинга ўхшайди.
Месси жорий мавсумда Франция чемпионатида 18 та учрашувда иккита гол урган бўлса, Неймар 15 та баҳсда 5 та тўп киритди.
Comments