Месси яна бир рекордни янгилади

Лионель Месси Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги Австралияга қарши баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, аргентиналик истеъдод соҳиби терма жамоадаги ўйинлари сонини 169 тага етказиб олди. Ҳозирча, майдонга тушган баҳсларида у 94 та гол уриб, 53 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган.

Лео жанубий америкалик футболчилар ўртасида кўп майдонга тушиш бўйича Эквадор миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Иван Хуртадонинг рекордини янгилади. У фаолияти мобайнида эквадорликлар либосида 168 та беллашувда мамлакат шарафини ҳимоя қилган.

FIFA маълумотларига кўра, терма жамоа учун ўйинлар сони бўйича энг яхши натижа кувайтлик Бадир Ал-Мутвага тегишли, 196 учрашув. IFFHS эса малайзиялик Сонг Чин Аннани (219 ўйин) рекордчи деб ҳисоблайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!