Мессидан "жабр кўрган" клублар сони 100 тага етди

  • 26 июль, 2023, 13:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Месси бугун “Интер Майами” таркибида Лига кубоги доирасида “Атланта”га қарши ўйинда (4:0) майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, “Атланта” 36 ёшли аргентиналик футболчи фаолияти давомида гол урган 100-клуб сифатида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин “Крус Асул”га қарши ўйинда (2:1) Месси ғалаба голи муаллифига айланган эди.

Маълумот учун, Месси бундан аввал "Барселона" ва ПСЖ клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!