Мессига дарров энг бадавлат клубдан иш чиқди
ПСЖ билан хайрлашган Лионель Месси узоқ вақт ишсиз қолмаслиги аниқ. Аргентиналик юлдуз олдида кейинги иш жойини тўғри танлаш вазифаси турибди.
Матбуотнинг ёзишича, ҳозирнинг ўзида жаҳон чемпионини “Интер Майами”, “Барселона”, “Ал-Ҳилол” ва “Челси” кутмоқда.
Таниқли журналист Пабло Гравеллоненинг маълум қилишича, 35 ёшли футболчига “Ньюкасл” иш беришга тайёр.
“Ньюкасл” саудияликлар инвесторлар қўлига ўтганидан кейин дунёнинг энг бадавлат клубига айланди. Шайхлар катта трансферлар орқали жамоани суперклуб даражасига кўтармоқчи. Ҳар ҳолда икки мавсум давомида “Ньюкасл” аутсайдер жамоалар сафидан чиқиб, жорий чемпионатни тўртинчи ўринда якунлади ва узоқ танаффусдан кейин Чемпионлар лигасида қатнашадиган бўлди.
Энди “Ньюкасл” раҳбарияти катта маош эвазига Лионель Мессини олиб келмоқчи. Аргентиналик юлдуз олдида мураккаб танлов турибди.
Фикрлар