Мессининг
Ads

УЕФА расмий твиттери ўтган 2018/19 йилги мавсумда киритилган энг чиройли голни эълон қилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра “Барселона” форварди Лионель Мессининг Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган “Ливерпул”га қарши ўйинда жаримадан киритган голи энг кўп овоз тўплади.

Айтиш керакки, ушбу номга шунингдек Исмаил Сарр ("Ренн"), Давид Фаупала ("Аполлон"), Педро Родригес ("Челси"), Энцо Мийо (Франция U17), Катерина Свиткова ("Славия"), Криштиану Роналду ("Ювентус"), Нани ("Спортинг" Лиссабон), Иван Ракитич ("Барселона") ва Данилу (Португали терма жамоаси) каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишган эди.