Мессининг Раулга етиб олишига бир қадам қолди

Хабарингиз бор кеча “Барселона” форварди Лионель Месси ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган “Ливерпул”га (3:0) қарши ўйинда дубль қайд этди ва жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

Эътиборлиси, “Ливерпуль” Месси учун Чемпионлар лигасида гол урган 32-жамоа бўлди. Таъкидлаш керакки, 31 ёшли аргентиналик футболчи шу пайтгача ЕЧЛда жами 37та турли хил жамоаларга қарши майдонга тушган.

Маълумот учун, Месси Чемпионлар лигасида турли жамоаларга гол уриш бўйича фақатгина “Реал”нинг собиқ ҳужумчис Раулдан ортда қолмоқда. Испаниялик футбол юлдузи фаолияти давомда ЕЧЛда жами 33та турли ҳил жамоалар дарвозсини ишғол этган.

Агар Месси яна бир неча мавсум бемалол тўп суришини инобатга олсак, у Раулнинг рекордини янгилаш имкониятига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!