"Металлург" бош мураббийи: "Дуранг адолатли бўларди"
Суперлигада 22-тур ўйинлари старт олди. "Металлург" клуби сафарда "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида енгилди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.
- Четлатиш таъсир қилди. Рақиб эҳтиёткор ўйнади. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. "Навбаҳор" футболчиларига бугунги ғалаба кўпроқ керак эди. Уларни табриклайман. Маҳорат ўз сўзини айтди.
- "Навбаҳор" бир киши кам бўлиб қолганда ҳам тактикани ўзгартирмадингиз?
- Устунлик рақибда эмас эди. Биз кескинлик яратдик, аммо вазиятларни зарбага қадар олиб бора олмадик. Ўйлашимча, дуранг адолатли натижа бўлар эди. Натижа ўйинга мос. Захирадан тушган футболчилар ўйинни ўзгартира олмади.
- Бугун "Металлург"нинг қайси зонадаги ўйинидан қониқмадингиз?
- Биринчи навбатда ҳужум чизиғидан. Бугун улар ўз даражасидан пастроқ ҳаракат қилишди. Жуда кўп стандарт вазиятларга эга бўлдик, аммо ҳеч нарса ўхшамади. Ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо бесамар кетди.
- "Металлург"нинг Суперлигада қолишига ишонасизми?
Албатта, охиригача куршамиз. "Локомотив" бизга совғалар қилмоқда. Бундан фойдаланишга интиламиз. Сўнгги турга қадар жанг қиламиз. Агар бугун 3 очко олганимизда, ҳаммаси ўз қўлимизда бўлар эди. Афсус.
Фикрлар