"Металлург" бош мураббийи: "Йосовичнинг сафдан чиқиши ҳимоядаги ўйинимизга таъсир кўрсатди"
Cоcа-Cоlа Суперлига 9-туридан ўрин олган «Бухоро» – «Металлург» (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўтган турдаги оғир учрашувдан сўнг бугун беллашувни ёмон бошламадик. Йосовичнинг сафдан чиқиши ҳимоядаги ўйинимизга таъсир кўрсатди. У майдонни тарк этиши билан ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Тўпни назорат қилдик, аммо вазиятлар ярата олмадик. Бу борада муаммолар мавжуд ва унинг устида ишлаймиз.
Суперлига ҳақида ўтган сафар ҳам таъкидлаган эдим. Чемпионат савияси яхши, ҳар-хил ўйинлар гувоҳи бўляпмиз. Аммо бошқа чемпионат билан таққослашни истамаган бўлардим», – деди Стешевич.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар