“Металлург” бугун юбилей ўйинда майдонга тушади

“Металлург” бугун Ўзбекистон чемпионатидаги 670-учрашувини ўтказади.

“Бунёдкор”га қарши учрашув “Металлург”нинг кучлилар сафидаги 670-ўйини бўлади. Бекободликлар бугунгача ўтказилган 669та учрашувнинг 224та ғалаба нашидасини сурган бўлса, 139та ўйинда дурангга имзо чекган. 306 та ўйин эса рақибларнинг ғалабаси билан интиҳо топган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 828:1024.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекобод клубига Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!