"Металлург" легионери жамоасининг юбилей голига муаллифлик қилди
Кеча бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Металлург" ўртасидаги ўйинда голлар шоусини кўрдик. Дарвозаларга жами 7 та гол урилди ва унда "Пахтакор" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, мазкур баҳсда бекободликларнинг легионер ўйинчиси "Металлург"нинг юбилей голига муаллифлик қилган. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати қуйидагича хабар қилади:
"Мамлакат миллий чемпионати – Суперлиганинг 6-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўзининг кучлилар лигасидаги 900-голини киритди. Бу юбилей гол жамоанинг черногориялик легионери Марко Миличкович ҳисобига ёзилди.
“Пахтакор”га қарши учрашувнинг 58-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Абдумажидов ўз жарима майдончаси ичида Аброрбек Тошқўзиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Вазият VAR томонидан кўриб чиқилгач, ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. 11 метрлик жарима зарбасини эса Миличкович аниқ бажарди", - дейилади хабарда.
Фикрлар