"Металлург" "Пахтакор"нинг яна бир футболчисини ўз таркибига қўшиб олди

Бекободнинг "Металлург" клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Бунга қадар "маъданчилар" Тошкентнинг "Пахтакор"идан Саиджамол Давлатжонов, Забихилло Ўринбоев, Суҳроб Нуруллоев ҳамда Акбар Исматуллаевларни ўз сафига қўшиб олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Энди улар сафини яна бир иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов тўлдирадиган бўлди. Бугун Қибрайдаги ўқув-машғулот масканида Жавоҳир Соҳибов “Металлург” жамоаси билан расман шартномага имзо чекди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўз навбатида, “Металлург”нинг мураббийлар штабида “Нефтчи”, “Пахтакор” ҳамда “Қўқон 1912” жамоаларидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган Мурод Исмоилов пайдо бўлди. Мурод Музаффарович билан ҳам “Металлург” футбол клуби ўртасида шартнома тузилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!